Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар йили 500 нафар ёшлар хорижнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади
7 йиллик стратегияда, шунингдек, ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш, туғуруқ ўринлари сонини 35 фоизга ошириш, 2026 йилгача камбағалликни 2022 йилга нисбатан 2 баробарга қисқартириш каби мақсадлар ҳам ўрин олган.
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш” йўналишидаги мақсадлари белгиланди.
Аҳоли саломатлигини таъминлашда:
- ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш;
- тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини 2 баробарга ошириш;
- туғуруқ ўринлари сонини 35 фоизга ошириш;
- ҳар йили 55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини 100 фоиз тиббий профилактик кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш.
Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш:
- “Тўсиқсиз туризм” дастури доирасида ҳар бир вилоятдан йилига 1000 нафардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг Самарқанд, Бухоро ва Хивага бепул саёҳатларини ташкил қилиш;
- 2026 йилга қадар камбағалликни 2022 йилга нисбатан 2 баробарга, 2030 йилга қадар эса кескин қисқартириш;
- камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 4,5 миллион аҳоли даромадини ошириш;
- меҳнатга лаёқатли аҳолини, шу жумладан ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни барқарор ва самарали бандлигини таъминлаш орқали ишсизлик даражасини 7 фоизгача тушириш.
Ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотлар
- ҳар йили 500 нафар истеъдодли ёшларни хорижнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш;
- ёшларнинг ишсизлик даражасини 14 фоиздан 11 фоизга камайтириш.
Мавзуга оид
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
13:38 / 21.05.2026