2023 йил 4 сентябр куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида ҳайдовчи Акбархўжа Холиқовнинг аризасига биноан унга нисбатан қўлланган жарима билан боғлиқ иш кўриб чиқилди. Судда Kun.uz мухбири ҳам иштирок этди.

Маълум бўлишича, 2023 йилнинг 24 июл куни соат 14:06да тегишли лицензия асосида таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи Акбархўжа Холиқов мижозни манзилга етказиб қўйиш мақсадида Cobalt машинасида Чилонзор тумани прокуратураси қаршисида 3.2-ҳаракатни тақиқловчи йўл белгиси ўрнатилган кўчага кирган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор Муродулло Муҳаммедов ҳайдовчига қарама-қарши йўлда ҳаракатланганини айтиб, баённома расмийлаштирган.

Шу тариқа, Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг 2023 йил 23 августдаги қарори билан такси ҳайдовчиси МЖтКнинг 1285-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 3,3 млн сўм жарима қўлланган.

МЖтКнинг 1285-моддаси 2-қисмида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузар назарда тутилган.

Бироқ ҳайдовчи Акбархўжа Холиқов йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланмаганлигини, 3.2 тақиқловчи белгиси ўрнатилган кўчага кирганини ва йўл ҳаракати қоидаларига биноан такси ҳайдовчиси сифатида бунга ҳақли эканини айтиб, ЙҲХБ қарорини бекор қилишни сўраган ҳолда ариза билан судга мурожаат қилган.

Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига кўра, 3.2 йўл белгиси тақиқловчи йўл белгилари сирасига киради. 3.2-3.8 белгилари таъсир оралиғида жойлашган корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига, шунингдек, ушбу белгилар таъсир оралиғида яшовчи ёки ишловчи фуқароларга хизмат қилувчи ёки уларга тегишли бўлган транспорт воситаларига таъсир қилмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак бўлади. Шунингдек, ушбу тақиқловчи йўл белгиси талаблари жамоат транспортларига (автобус, троллейбус, трамвай ва йўналишли таксиларга) ҳамда ногиронлар бошқарадиган автомобилларга таъсири йўқлиги қайд