15 сентябрь куни янги Central Asian Expo Uzbekistan кўргазма мажмуасининг расман очилиш маросими бўлиб ўтди.

CAEx Uzbekistan кўргазма маркази тўғрисида

Central Asian Expo (CAEx) – янги ва ўта замонавий иншоот, бетакрор кўп функцияли кўргазма павильонига эга бизнес-майдонни ўзида уйғунлаштирган бўлиб, у ҳар қандай формат ва мураккабликдаги лойиҳалар учун мослаштирилиши мумкин.

CAEx — бизнесга янги назар, янги ғоялар ва маҳоратга эга инсонларни жалб қилиш маркази. Бу маҳсулот, бизнес маданияти ва бевосита Ўзбекистон эволюцияси рўй берадиган маскан. Янги меъморчилик, янги имконият, лекин мамлакат тарихига эҳтиром сақланган ҳолда яратилган.

Бренднинг миссияси

Ўзбекистон янгиланишининг том маънодаги тимсоли бўлиш.

Бу:

1. Ўзбекистонда бизнес-иқлим ривожланишига ҳисса қўшишни

2. Қулай бизнес-муҳитни шакллантириш ва мамлакат маданият бизнес-маданиятини такомиллаштиришни

3. Рақобат муҳити ривожланишига қулай шароит яратишни кўзда тутади.

CAEx Uzbekistan Осиё дунёси, унинг маданий мероси ва янги имкониятлари оламига чинакам кўприк бўлиб хизмат қилади. Минтақанинг қоқ юрагида жойлашган CAEx Осиёнинг янги қирраларини очиб, унинг салоҳияти, бетакрорлик ва интеграцияга қобилиятини намоён қилади.

Халқаро компания вакили Марио Пинъеро янги мажмуанинг халқаро даражадаги тадбирларга мўлжаллангани ҳақида гапириб берди:

«Ҳозирги куннинг энг замонавий ва янги масканининг очилиш маросимида эканимдан мамнунман. Маросимда 300дан зиёд хорижлик меҳмон: 60дан зиёд Европа, Жанубий Америка Осиё давлатларидан ташриф буюрган ва бу янги объектда ҳамма нарса қизиқарли – Марказий Осиё географик жиҳатдан яхши жойлашув позициясига эга.

Айтишим керакки, бу объект турли халқаро тадбирларни ўтказиш учун барпо этилди, унда фақатгина миллий эмас, балки халқаро даражадаги тадбирлар – конференция, кўргазмалар ўтказилади.