Ecoplit компанияси ишлаб чиқараётган гипсоакрил бу сиз учун яхши таниш бўлган гипсокартоннинг келажагидир.

Гипсоакрилнинг устунлик томони - унинг устки қопламаси оддий картон эмас, балки тайёр бўялганлигидадир. Яъни унга махсус ишловлар ва ранг бериш шарт эмас. Гипсоакрилни дидингизга қараб рангини танлайсиз ва деворингизга шунчаки ўрнатасиз. Бу эса уйни таъмирлашдаги харажатларингиз ва вақтингизни бир неча баробарга камайтиради.

Гипсоакрилни ўрнатишнинг турли услублари бор. Улардан энг маъқули бу туташмалардаги махсус қопламалардир. Уларни ҳам гипсоакрилнинг ранги ва услубига қараб танлаш мумкин. Баъзида бу қопламалар хонанинг услубини тўлдириб турувчи элемент сифатида ҳам ишлатилади. Гипсокартон билан ишлайдиган усталар ҳеч қандай қийинчиликларсиз гипсоакрил панелларини ҳам ўрнатишлари мумкин. 

Ҳозирда гипсоакрилдан интерьер дизайнерлар кенг фойдаланишмоқда. Бу маҳсулот уларга интерьернинг янгича услубини яратиш ва таъмирлаш ишларини сифатли ҳамда тез тугатиш имконини беради.

Гипсоакрил панелларини қаерларда ишлатиш тавсия этилади?