Бугунги кунда ёнғин хавфсизлиги шунчаки ҳисоботлардаги расмий банд эмас, балки кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишнинг ягона йўлидир. Савдо марказлари ва турар жой мажмуалари одамлар билан гавжум бўлган замонавий мегаполисларда қурилиш материалини танлашдаги ҳар қандай хато фожиали якунланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёнғин назоратини тубдан кучайтиришга қаратилган ПҚ-4424-сонли Қарори ижроси доирасида мамлакатимиз қурувчилари муросасиз хавфсизлик стандартларига ўтмоқдалар. «INNO-PANEL» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган Ecoplit МКП (менерал компазит панеллари) ана шу хавфсизликнинг мустаҳкам пойдеворига айланмоқда.

Нима учун Ecoplit - хавфсиз танлов?

Мутлақ ёнғинга бардошлилик: (НГ, ёнмайдиган материаллар гуруҳи)

Халкаро стандартга (ГОСТ 30244-94) мувофиқ, бу қурилиш материаллари учун мавжуд бўлган юқори ёнғин хавфсизлиги тоифасидир.

№ 344-сонли расмий баённомага кўра, панеллар 750°C ҳароратда ҳам ўз тузилишини сақлайди, ёнишни қўллаб-қувватламайди ва заҳарли тутун чиқармайди.

Экологик тоза таркиб: Панеллар табиий компонентлар - кварц қуми, целлюлоза ва цементдан тайёрланади. Бу уни тўлиқ экологик тоза маҳсулотга айлантиради.

Саломатлик учун безарар: Маҳсулот инсон соғлиғига зиён етказмайди ва аллергия чақирмайди. Бу СЭС (Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати) томонидан берилган махсус сертификат билан тасдиқланган.

Аномал иқлимга чидамлилик: Панеллар ҳатто энг аномал об-ҳаво шароитларида (жазирама иссиқ ёки қаттиқ совуқ) ҳам ўз таркиби ва сифатини ўзгартирмайди.

Интерьер ва фасад учун ишончли ечим

Ecoplit панеллари, бу нафақат эстетик гўзаллик, балки кўп йиллик кафолатга эга бўлган хавфсизлик демакдир. Улар турар жой мажмуалари, шифохоналар, мактаблар ва йирик тижорат объектлари учун энг хавфсиз ва мақбул ечимдир.

МК панелларини ишлаб чикариш:

Маҳаллий ва СНГ давлатлари қурилиш бозорида ўз номига эга бўлган Ecoplit компанияси Inno Panel заводининг савдо бренди ҳисобланади. Завод ишлаб чиқараётган панеллар айнан Ecoplit номи билан бозорга чиқарилади. Завод Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган бўлиб, йилига 5 млн кв.м МК (экологик тоза, ёнғинга бардошли) панеллар ишлаб чиқариш қувватига эга. Inno Panel маҳаллий қурилиш бозорида, давлат ташкилотлари, қурилиш компаниялари ва архитекторларни хавфсиз ҳамда сифатли панеллар билан таъминлай олади.