Жаҳон | 08:41 / 20.09.2023
3620
2 дақиқада ўқилади

ИҲТТ 2024 йил учун жаҳон иқтисодиёти прогнозини пасайтирди

Глобал ялпи ички маҳсулотнинг заиф ўсиши марказий банкларнинг қаттиқ пул-кредит сиёсати ва Хитойда камроқ иқтисодий тикланиш билан изоҳланади, деб таъкидлайди ИҲТТ.

Фото: AP

Дунёнинг етакчи марказий банклари пул-кредит сиёсатини қатъийлаштиргани ва Хитойнинг COVID-19 пандемиясидан кейин иқтисодий тикланиши кутилганидан камроқ экани ҳисобга олинса, 2024 йилда глобал иқтисодий ўсиш жорий йилга нисбатан заифроқ бўлади. Бу прогноз 19 сентябр, сешанба куни Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) томонидан эълон қилинди. 

«Глобал иқтисодий ўсиш 2023 йилда 3 фоизни ташкил этиши, 2024 йилда эса 2,7 фоизгача секинлашиши кутилмоқда», — дейилади ҳужжатда. Шу тариқа, ташкилотнинг июн ойидаги прогнози билан солиштирганда, бу йилги глобал ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши бўйича кутилма 0,3 фоиз пунктига ошди. Шу билан бирга, 2024 йил учун ўсиш бўйича тахминлар 0,2 фоиз пунктга камайди. 

Шу билан бирга, ИҲТТ 2023-2024 йилларда жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсишининг номутаносиб улуши Хитойда кутилганидан камроқ иқтисодий тикланиш бўлишига қарамай, Осиёда кузатилади, деб ҳисоблайди. 

ИҲТТ инфляция даражаси ҳақида

2023 йилнинг биринчи ярмида озиқ-овқат ва энергия нархларининг пасайиши туфайли кўплаб мамлакатларда инфляция даражаси тушишда давом этди, дейди ИҲТТ экспертлари. Бироқ, базавий инфляция - яъни энергия ва озиқ-овқат каби энг ўзгарувчан компонентларни ҳисобга олмаганда, инфляция сезиларли даражада секинлашмаган. Ҳисоботда айтилишича, у марказий банклар мақсадларидан анча юқори. Асосий хавф шундаки, инфляция кутилганидан кўра барқарорроқ бўлиши мумкин, дея огоҳлантиради муаллифлар. Бу эса фоиз ставкаларини янада қаттиқлаштириш ёки ошириш муддатини узайтириш зарурлигига олиб келади, дейди экспертлар. 

Россия учун яхшиланган прогнозлар

Россия иқтисодиётининг 2023 йилда ривожланиши бўйича прогноз яхшиланди. Июн ойида кутилаётган ялпи ички маҳсулотнинг 1,5 фоизга пасайишидан сўнг экспертлар бу кўрсаткичнинг 0,8 фоизга ошишини тахмин қилмоқда. 2024 йил учун прогноз ҳам яхшиланди, июн ойидаги 0,4 фоизга пасайишдан - 0,9 фоизга кўтарилиш. 

Мавзуга оид