28 сентябр куни соат 2:43 Тошкент шаҳри Сергели тумани Қурувчилар массивида «Интер логистикс» компанияси омборхонада кучли портлаш рўй берди.

Портлаш ортидан кучли ёнғин бошланган, уни ҳозиргача ўчиришнинг имкони бўлмаган. Портлаш овози кўплаб километр масофадан эшитилган, шаҳарнинг бошқа туманларидан ҳам ёнғин ва юқорига кўтарилган тутун кўриниб турган.

«Газета.uz» мухбири хабар беришича, портлаш тўлқини атрофдаги уйларда ўнлаб квартираларнинг деразаларини синдириб юборган бўлиши мумкин, ҳудуддаги уйларнинг ҳовлиларига кўплаб тез ёрдам машиналари етиб келган. Ҳудудда яшовчи аҳолининг кўпчилиги тунни ташқарида ўтказишига тўғри келган. Атрофдаги биноларнинг фасадлари ва автомашиналар ҳам қисман шикастланган.

Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz»
Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz»
Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz»
Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz»
Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz»
Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz»
Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz»
Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz»
Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz»