Жаҳон | 07:31 / 06.10.2023
23295
2 дақиқада ўқилади

«Бош кўтарганнинг бошини чопиб ташлаймиз». Қирғизистон МХДҚ раҳбари Коля Қирғизнинг жиноий гуруҳини огоҳлантирди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Тошиев Тўқмоқ шаҳрида давлат қўмитаси янги биноси очилишида қатнашиб, жиноят олами вакилларига навбатдаги мурожаат билан чиқди. 

Фото: AP

У аввалроқ турли тўдаларни жиноятга қарши кураш ҳақида огоҳлантирганини эслади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари бу кураш давом этишини маълум қилди. Мурожаатида у Қамчи Қўлбоев атрофидаги одамларни тилга олди

«Мен криминал авторитет қуршовида бўлганларнинг барчасига расман маълум қиламан. Кимки қонунни бузишга, ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилишга уринса, қонун доирасида жазоланади. Қаттиқ жазоланади. Агар битта криминал бош кўтарса ҳам, унинг бошини кесиб ташлаймиз. Мен буни очиқ айтяпман. Шунинг учун яна бир бор эслатиб ўтаман. Агар криминал авторитетга яқин бўлган шахслардан кимдир қонунни бузишга уринса, биз уни қонун доирасида қаттиқ жазога тортамиз», - деди Тошиев. 

Унинг қўшимча қилишича, президент бошчилигидаги жамоа қатъий ҳаракат қилади. 

«Муҳтарам Садир Нурғўжўевич бошчилигидаги сиёсий жамоада мамлакатда қонун ўрнатиш, тартиб ўрнатиш учун барча сиёсий ирода бор. Биз буни бажарамиз. Кимдир давлат қонунларига бўйсунмаса, ўз қонунлари, схема ва тартибини ишлаб чиқса, улар қонун доирасида жазоланади», — деди Тошиев. 

Жорий йилнинг 4 октябр куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан «қонундаги ўғри» Қамчи Қўлбоевни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилди. Махсус операция давомида у йўқ қилинди. Давлат қўмитаси Қамча Қўлбоевга нисбатан бир қатор жиноий ишлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Текширувлардан бири қарама-қарши жиноий гуруҳ бошлиғи, Ду-Чингиз лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлдирилиши билан боғлиқ. 

5 октябр куни криминал авторитет Қамчи Қўлбоев ўзининг ватани - Чўлпон-Отада дафн қилинди. 

Мавзуга оид