Ўзбекистон илк бор 4,25 трлн сўм миқдоридаги “яшил” суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, сўмда чиқарилган суверен халқаро облигациялар МДҲ давлатлари ичида илк “яшил” суверен облигациялар ҳисобланади.
“Яшил” облигациялар бўйича келиб тушадиган маблағлар сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, темирйўл ва метро транспортини ривожлантириш, санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш, шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш каби “яшил” лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади.
Бунда лойиҳаларни танлаб олиш жараёнига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури жалб қилинган. “Яшил” облигациялар дастури бўйича Sustainalytics томонидан иккинчи тараф ижобий хулосаси олинган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги “яшил” облигацияларига бўлган юқори талабни инобатга олиб, 3 йиллик сўмдаги халқаро облигацияларнинг фоиз ставкаларини (купон тўлови) кутилган 18 фоиздан 16,25 фоизга туширишга муваффақ бўлинган. Мазкур транзакция билан жорий йилнинг 23 ноябр куни сўндирилиши керак бўлган 1,9 трлн сўм миқдоридаги халқаро облигациялар муддатидан олдин сўндирилган.
Қўшимча қилинишича, ички молия бозорларида сўнгги ўтказилган аукционда (26 сентябрь) 2 йиллик давлат қимматли қоғозлари бўйича фоиз ставкалари 17,57 фоизни ташкил қилган.
Иккиламчи бозор котировкалари ҳамда инвесторлар таклифларидан келиб чиқиб, АҚШ долларидаги Ўзбекистон Республикасининг 5 йиллик суверен халқаро облигациялари учун дастлабки фоиз ставкаси 8,50 – 8,625 фоиз оралиғида эълон қилинган.
Иккиламчи бозорда Ўзбекистон Республикасининг 2029 йилда сўндириладиган халқаро облигациялари фоиз ставкаси 8,1 фоизга етган. Хусусан, сўнгги бир ҳафтада (27 сентябрь – 7,67 фоиз) фоиз ставкалари 0,43 фоизга ошган.
Буюртмалар китоби 1,7 млрд. долларга етганда, фоиз ставкаларни









