Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ-сентябр ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 716 885 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
2023 йилнинг 9 ойида туғилганларнинг 371 597 нафари ўғил бола, 345 288 нафари қиз бола ҳисобланади.
Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,1 фоизга ошган.
















