Жаҳон | 14:04 / 11.10.2023
10729
1 дақиқада ўқилади

Зеленский иккинчи муддатга сайланиш режалари ҳақида гапирди

Украина раҳбари, агар Россия ва Украина ўртасидаги зиддият давом этса, иккинчи муддатга номзодини қўйишини айтди.

Фото: Andrei Pugnovschi/Bloomberg

Украина президенти Володимир Зеленский Россия ва Украина ўртасидаги зиддият давом этса, иккинчи муддатга номзодини қўйишини айтди. Бу ҳақда у Digi24телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Украина ОАВ.

«Агар уруш тугаса - йўқ. Уруш пайтида мен қочиб кета олмайман», - деган Зеленский. 

«2024 йилда уруш давом этса ва сайловлар ўтказилса, мен ҳеч қачон ўз ватанимни тарк этмайман», - дея таъкидлади Украина раҳбари. 

Шу билан бирга, у уруш қачон тугашини билмаслигини таъкидлади. Бироқ давлат раҳбари ҳозир унинг «охирги босқичи» эканини айтди. «Ўйлайманки, биз охирги қисмдамиз. Бизда жуда кўп қўрқувлар бор: пул, қурол. Аммо биз охирги, энг қийин қисмида турибмиз», — деди Зеленский.

Мавзуга оид