Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов тадбирни мезбон сифатида очиб берди.
«2022 йилда дунё бўйлаб деярли 1 млрд одам саёҳат қилган. Бу пандемиядан олдинги давр кўрсаткичларининг 66 фоизини ташкил қилади. Жорий йилда Ўзбекистон 7 миллион халқаро сайёҳни қабул қилишни кутмоқда. Бу 2016 йилдаги кўрсаткичлардан беш баробар кўп. Келгуси йилда биз 10 миллион сайёҳни қабул қилишни мақсад қилганмиз», — деди вазир.
UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили жаҳон бўйлаб туризмни пандемиядан аввалги даражага олиб чиқиш, янги чақирувлар, йўналишлар ва тенденциялар ҳақида чиқиш қилди.












