Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин мигрантлар Украинадаги урушда иштирок этишдан бош тортса, уларни Россия фуқаролигидан маҳрум этишга чақирди.
«Махсус ҳарбий операция» давом этаётган бир пайтда, менимча, уларни (мигрантларни) махсус ҳарбий операцияга жалб қилиш зарур. Агар улар Россия фуқароси сифатида ҳарбий бурчни бажаришга тайёр бўлмаса, бундай шахсни фуқароликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор қабул қилиш керак», деди у.
Шунингдек, Бастрикиннинг сўзларига кўра, «Россия ҳудудига кирганидан бошлаб, мигрантларга Россия операторлари SIM-картасини олиш ва ундан Давлат хизматлари порталида шахсий кабинет очишни мажбурий қилиш» керак.







