09:41 / 24.10.2023
5315

Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон параканоэчилари иккинчи куни ҳам 3та олтин медаль келтиришди

Ҳангжоуда давом этаётган Параосиё ўйинларининг иккинчи кунида ҳам ўзбекистонлик параканоэчилар 3та олтин тақдим этишди. 

Эркаклар ўртасида KL3 классида Ҳасан Қўлдашев 42.258 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. 

Аёллар ўртасида KL3 классида Шаҳноза Мирзаева 50.680 сония натижа билан тенгсиз бўлди.

Эркаклар ўртасида VL3 классида эса Ҳайитмурод Шерқўзиев 49.345 сония натижа билан биринчи ўринни эгаллади. 

Умуман Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтинлар сони 9тага етди, шундан 6тасини параканоэ вакиллари келтиришди.

Top