Ўзбекистон | 11:29 / 26.10.2023
7489
1 дақиқада ўқилади

Саманта Пауэр Тошкент шаҳридаги мактаб ўқувчилари билан учрашди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги 5-мактабга ташриф буюрди.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Ихтисослашган таълим муассасалари агентлиги маълумотига кўра, ташриф давомида Саманта Пауэр инглиз тили дарсида қатнашиб, янги методикалар ҳамда USAID кўмагида яратилган янги авлод инглиз тили дарсликларидан ўқувчиларнинг олган таассуротлари билан танишди.

Шунингдек, ўқувчилар билан суҳбат жараёнида уларнинг қизиқишлари ва келажакда ўзлаштирмоқчи бўлган касблари ҳақида суҳбатлашди.

Ташриф якунида Саманта Пауэр келгусида ҳам USAID томонидан Ўзбекистонда таълим ислоҳотлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди.

Ўзбекистон президенти 23 октябр куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги администратори Саманта Пауэр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Мавзуга оид