Ўзбекистон | 09:00 / 31.10.2023
21259
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Фарзандли бўлдингизми? Эндиликда суюнчи пулини “хazna” иловаси орқали онлайн олиш мумкин

Фото: хazna

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 704-сон қарорига мувофиқ, бола туғилганда суюнчи нафақасини олиш бўйича композит хизмати йўлга қўйилган. 

Эндиликда фарзандли бўлган фуқароларга суюнчи пулини олиш учун вақт йўқотиб банкка келишлари шарт эмас. Халқ банки ва Пенсия жамғармаси ҳамкорлигида бу маблағларни "хazna" мобил иловаси орқали банк картасига қабул қилиш имконияти яратилди:

Бунинг учун:

  • Playmarket / APPStore орқали "хаzna" иловаси юкланади, рўйхатдан ўтилиб банк картаси иловага бириктирилади; 
  • "хаzna" иловасига кириб, "Ижтимоий тўловлар" бўлими категорияси танланади;
  • "Суюнчи маблағларини олиш" тугмаси танланиб, пуллар банк картасига қабул қилинади.

Шунингдек, “Суюнчи пули”ни туғyруқхона ёки ФҲДЁ бўлимларининг ўзида ҳам олиш мумкин. Бунда, масъул ходим тегишли маълумотларни дастурга киритиш жараёнида ота ёки она номидаги банк картасини танлаши, кифоя. Суюнчи пули ота ёки онанинг номига очилган фаол ҳолатдаги исталган банк картасига қабул қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда суюнчи пули миқдори – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 70,3 фоизини (682 340 сўм) ташкил қилади.  

“хаzna” иловасини юклаб олинг: Playmarket / AppStore

Реклама