Исроил расмийлари ўз фуқароларини Кавказни тарк этишга чақирди
Исроил ҳукумати Шимолий Кавказ минтақалари бўйича таҳдид хавфини максимал даражага кўтарди - «тезкор таҳдиднинг юқори даражаси».
Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) ва мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Кавказнинг Исроил фуқаролари учун хавфлилигини баҳолашни Маҳачқалъадаги ғалаёнлар ортидан «тезкор таҳдиднинг юқори даражаси»ни англатувчи энг юқори даражага кўтарди. Бу ҳақда идораларнинг 30 октябр, душанба куни чоп этилган қўшма баёнотида айтилади.
Исроил ҳукумати Адигея, Чеченистон, Доғистон, Ингушетия, Кабардин-Болқор, Қалмоғистон, Карачай-Черкесия, Шимолий Осетия-Алания, шунингдек, Краснодар ва Ставропол ўлкалари ҳамда Минералние Води шаҳри бўйича хавфнинг тўртинчи даражасини белгилади, дейилади маълумотда.
«Миллий хавфсизлик кенгаши ва Исроил Ташқи ишлар вазирлиги сизни яқин келажакда ушбу ҳудудларга бормасликка, у ерда бўлган исроилликларни эса имкон қадар тезроқ тарк этишга чақиради», - дейилади баёнотда.
Оломон Маҳачқалъа аэропортига бостириб кирди
Куни кеча бир неча юзлаб маҳаллий аҳоли Тел-Авивдан Red Wings авиакомпаниясининг навбатдаги рейси келишидан олдин Маҳачқалъа аэропортига бостириб кирди. Улар аэропортни эгаллаб олди ва яҳудийларни қидира бошлади. Тартибсизликлар иштирокчилари эшикларни бузиб, машиналар чиқишини тўсиб қўйган, у ердаги одамларнинг паспортларини мажбуран текширган, автобусларга буюмлар улоқтириб, самолётга киришга уринган.
Маҳачқалъадаги ҳодиса натижасида, Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 20 киши, жумладан, тўққиз нафар полициячи жароҳатланган. Россия Тергов қўмитасининг Доғистон Республикаси бўйича бошқармаси оммавий тартибсизликлар моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.
Шимолий Кавказда бир қатор бошқа ҳодисалар кузатилди
Бундан бир кун аввал Кабардин-Болқор Республикаси пойтахти Налчик шаҳрида қурилаётган яҳудийларнинг диний миллий-маданий жамияти марказига ўт қўйилди.
29 октябр куни Доғистон Республикасининг Хасавюрт шаҳридаги «Фламинго» меҳмонхонасига оломон тўпланди. Одамлар меҳмонхонада гўёки «исроиллик қочқинлар» жойлаштирилгани ҳақидаги хабарлар туфайли келган. Йиғилганлар меҳмонхонада яҳудийлар йўқлигини исботлашни талаб қилиб, меҳмонхона томон тош отган. Полиция бир неча кишига меҳмонхонани текширишга рухсат берганидан кейингина одамлар тарқалди.
Мавзуга оид
23:30 / 05.11.2024
Бинямин Нетаняҳу Исроил мудофаа вазирини лавозимдан олди
16:18 / 05.11.2024
Исроилнинг уруш жиноятлари учун рамзий «Ғазо трибунали» тузилди
15:50 / 05.11.2024
Исроил армиясининг Ғазодаги йўқотишлари 781 кишига етди
15:10 / 05.11.2024