Тошкент шаҳрида иккита кўчада йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахтдаги Нукус ҳамда Бобур кўчаларида йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Шу сабабли, юзага келган вақтинча ноқулайликлар учун ҳаракат иштирокчиларидан узр сўраймиз”, дейилади ЙҲХХ маълумотида.











