Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аграр соҳадаги ОТМ лицейи битирувчилари ушбу ОТМга тест синовисиз қабул қилиниши мумкин
Талабалар олий таълим муассасасида тўлов-контракти асосида ўқийди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қишлоқ хўжалиги вазирининг «Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ушбу олий таълим муассасаларига кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади.
Битирувчиларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш параметрлари ҳар йили 10 июнга қадар аграр соҳадаги олий таълим муассасаси ректори томонидан белгиланади. Талабалар олий таълим муассасасида тўлов-контракти асосида ўқийди.
Ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра, рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.
Ушбу тартиб 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб битирувчиларни ОТМ бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартиби академик лицейни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида олий таълим муассасасига бир марта кириш учун татбиқ этилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

13:13 / 24.07.2025
Немис талабалари Ўзбекистон ОТМда амалиёт ўташни бошлайди

17:34 / 21.07.2025
Тест тугаганидан кейин ОТМ ва таълим йўналишини танлаш тартиби қандай?

11:09 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди

18:14 / 19.07.2025