8 ноябр куни Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити арафасида ташкилотга аъзо давлатлар ишбилармон доираларининг бизнес-учрашуви ўтказилди.

Унда ИҲТ аъзо-давлатлари Савдо-саноат палаталари, вазирликлар, соҳа муассасалари, банклар ва хусусий компаниялар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия давлатларидан 300 зиёд делегат ва Ўзбескитондан 300 дан ортиқ вакиллар қатнашди.

Бизнес-форумни ўтказишдан мақсад – ИҲТ мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, Ўзбекистон ва ташкилотнинг аъзо-давлатлари тадбиркорлари ўртасида янги алоқалар ўрнатишдан иборат.

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев журналистларга берган интервюсида бизнес-учрашув Ўзбекистоннинг ташббуси билан амалга оширилаётганини таъкидлади.

Тадбирнинг очилиш қисми бўлиб ўтгандан кейин бизнесменларнинг B2B учрашувлари амалга оширилади ва бу учрашувлар жараёнида экспорт, инвестиция йўналишларида ҳужжатлар имзоланиши кутиляпти.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистоннинг яқин қўшнилари ва асосий иқтисодий ҳамкорлари аъзо. Бу ўз-ўзидан Ўзбекистонни ҳар томонлама, савдо, транспорт-логистикаси, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида манфаатларига тўла жавоб беради”,– деди у.

Элчининг сўзларига кўра, ИҲТ саммитининг илк марта Ўзбекистонда ўтказилиши катта аҳамиятга эга.

Бизнес форум иштирокчиуларининг сонидан ҳам биз буни кўришимиз мумкин. ИҲТнинг 15-саммитида президент Шавкат Мирзиёев томонидан 8та амалий ташаббуслар илгари сурилди, буларнинг аксарияти имплементация бўлди. Жумладан, савдо битимини қайта кўриб чиқиш, мансабдор шахсларнинг платфотрмасини тузиш орқали ташкилот фаолиятини ошириш ва энг муҳими, атроф-муҳит бўйича халқаро платформани ташкил этиш ташаббуслари эди. Бугунги кунда улар бўйича ишлар давом этмоқда”, – деди Баҳодир Абдуллаев.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг ИҲТдаги вакили ҳисобланган Абдуллаев ташкилотнинг бош ҳужжати, 1992 йилда имзоланган Измир келишувида ҳар 2 йилда аъзо мамлакатларнинг давлат раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтиши назарда тутилганини таъкидлади.