Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маҳкама хабарига кўра, унда "Кўмир таъминот" МЧЖнинг Тошкент вилояти филиали раҳбари С.И., омбори мудири Ф.Х. ва бошқалар 2023-2024 йилги куз-қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжи учун имтиёзли нархда сотиш учун ажратилган 794,2 тонна кўмирни Пскент тумани аҳолисига етказиб бермасдан, қалбаки юк хатларини расмийлаштириш орқали талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

















