Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди. 

Давлат раҳбари ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, чегарани қўриқлашда қўлланилаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни кўздан кечирди. Бунда учувчисиз учиш аппаратларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди, уларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди. 

Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг шайлиги, замонавий қурол-аслаҳалар, учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. 

Давлат раҳбарига Туркиянинг Bayraktar TB2 разведка-зарба дрони парвози намойиш этилди.

Bayraktar TB2 разведка-зарба дрони
Хитойнинг Wing Loong дрони