Аргентинада янги президент сайланди
«Занжирли аррага эга иқтисодчи» лақабли янги президент - Хавер Милей бюджет харажатларини жиддий равишда қисқартирмоқчи. У мамлакатнинг BRICS’га киришига қарши.

Фото: Télam
Аргентинада ўнг қанот «Озодлик келяпт» алянси бир қисми бўлган Либертарлар партиясига раҳбарлик қилувчи Хавер Милей президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Дастлабки натижаларга кўра, у 56 фоизга яқин овоз тўплаган. 20 ноябр, душанбага ўтар кечаси Милейни сайловлардаги ғалабаси билан унинг рақиби, «Ватан учун иттифоқ» ҳукмрон коалициясидан номзод бўлган Аргентина иқтисодиёт вазири Серхио Масса ҳамда бир қатор Лотин Америкаси давлатлари етакчилари табриклади.
«Мен Хавер Милей билан боғланиб, уни табрикладим ва омад тиладим, чунки у аргентиналикларнинг кўпчилиги кейинги тўрт йилга танлаган президент», - деди Серхио Масса овоз беришнинг расмий натижалари эълон қилинишидан олдин.
Милейни собиқ ва амалдаги давлат раҳбарлари табриклади
Айни пайтда, Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва X ижтимоий тармоғи орқали Аргентина янги ҳукуматига Милей исмини тилга олмай, «омад ва муваффақият» тилади. «Бразилия аргентиналик биродарларимиз билан ҳамкорлик қилиш учун доимо тайёр бўлади», дея қўшимча қилди президент.
Чили президенти Габриэл Борич Фонт ҳам X ижтимоий тармоғида Милейга табрикларни етказди. Аммо Колумбия президенти Густаво Петро Аргентинадаги президентлик сайловларида ўнг қанот номзоди ғалабасидан ҳафсаласи пир бўлганини билдириб, буни «Лотин Америкаси учун қайғули воқеа» деб атади.
«Неолиберализм энди жамиятга ҳеч нарса таклиф қила олмайди, у инсониятнинг долзарб муаммоларига жавоб бера олмайди», деб ёзган Петро X ижтимоий тармоғида.
Айни пайтда, АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Милей билан «жуда фахрланишини» айтди. 2024 йилда АҚШ президентлиги учун яна курашмоқчи бўлган республикачи: «Сиз ўз мамлакатингизни ривожлантирасиз ва Аргентинани яна буюк қиласиз», деб ёзган.
Хавер Милей нималарни ваъда қилди?
Аргентина янги президенти Хавер Милей мамлакатнинг BRICS гуруҳига аъзолигини қўллаб-қувватламайди, давлатнинг фуқаролар ҳаётига минимал аралашувини ёқлайди, Марказий банкни тугатмоқчи ва миллий валютани долларга алмаштиришни таклиф қиляпти. Сайловолди кампанияси давомида у Россия, Хитой ва Бразилиянинг «коммунистик» ҳукуматлари билан алоқаларни узиш режасини ҳам эълон қилди.
Иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун занжирли аррани ўзига тимсол сифатида танлаган номзод бюджет харажатларини жиддий қисқартирмоқчи.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Жаҳон банки 153 млн доллар қийматдаги лойиҳани ишга туширади
Ўзбекистон | 10:41
-
АҚШ: Украина бўйича музокаралар туфайли Россияга божлар жорий этилмайди
Жаҳон | 09:40
-
“Менинг боғим” лойиҳасининг 2025 йилги мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 09:18
-
Россияда қаровсиз қолиб кетган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 09:15
Мавзуга оид

20:58 / 01.04.2025
Аргентина президенти бизнесменлар билан кечки овқатларда учрашиш учун 20 минг долларгача пул олган — Bloomberg

16:53 / 25.03.2025
Хавер Милей холокостдан кейин Аргентинадан бошпана топган нацистларга оид ҳужжатларни махфийликдан чиқаришни буюрди

22:11 / 11.03.2025
Диего Марадонани даволаган шифокорлар судланади

16:48 / 21.02.2025