Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутиляпти
Жорий йилнинг 21-23 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
"Ўзгидромет" хизмати агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаевга кўра, 21 ноябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 22 ноябрда республиканинг катта қисмида, 23 ноябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади.
22 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, 23 ноябрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
22-23 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйлаб 21-22 ноябрда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 22-25 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +10...+15 даражагача, кечалари +3...+6 даражагача пасаяди, шимолда -1...-3 даражагача бўлиши мумкин.
22-23 ноябрда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.