Ўзбекистон | 11:56 / 22.11.2023
21817
2 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортида автобус Airbus A320Neo самолёти билан тўқнашиб кетди

Тошкент халқаро аэропорти автобуси ҳайдовчиси аэродром ҳудудида ҳаракатланиш қоидаларини бузган ҳолда ҳаво кемаси билан тўқнашган. Самолётнинг агрегатлари ҳаракатланаётганда ҳаво қаршилигини камайтиришга ёрдам берадиган қисми шикастланган.

Фото: Aviaspotter

Тошкент аэропорти ҳудудида автобус ҳаво кемаси билан тўқнашиб кетди, ҳодиса 17 ноябр куни юз берган. Бу ҳақда Uzbekistan Airways маълум қилди.

Қайд этилишича, 17 ноябр куни Тошкент халқаро аэропортида HY054 Урганч – Тошкент рейсини бажарганидан сўнг Uzbekistan Airways авиакомпанияси мутахассислари Airbus 320 (рўйхатдан ўтиш рақами UK32022) ҳаво кемасини навбатдаги рейсни амалга ошириш учун тайёрлаётган бўлган.

Тошкент халқаро аэропорти автобусининг ҳайдовчиси аэродром ҳудудида ҳаракатланиш қоидаларини бузган ҳолда ҳаво кемаси билан тўқнашган. Натижада самолётнинг агрегатлари ҳаракатланаётганда ҳаво қаршилигини камайтиришга ёрдам берадиган қисми (носовой обтекател) шикастланган.

Uzbekistan Airways Technics мутахассислари ҳаво кемасининг шикастланган қисмини алмаштириш бўйича таъмирлаш ишларини олиб борди. Жорий йилнинг 18 ноябр куни ҳаво кемасига парвозларга рухсат берилган. Соат 14:30 да Airbus A320Neo жадвалга мувофиқ парвозларни амалга оширишни бошлаган.

Uzbekistan Airways авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтган.

Мавзуга оид