«Уни ток урмаган» – ММТБ Тошкентда мактаб ўқувчисининг ток уриб вафот этгани айтилган хабарларга муносабат билдирди
Бошқармага кўра, 99-мактабнинг 8-синф ўқувчиси мактаб ҳовлисидаги спорт майдонидан чиқиб кетаётганида аҳволи ёмонлашиб, ҳушидан кетган. Республика ихтисослаштирилган кардиология марказига олиб кетилган бола ўзига келмаган ва вафот этган.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 99-мактабнинг юқори синф ўқувчиси очиқ электр токи симига тегиб кетгани ва ток уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, 27 ноябр куни тахминан соат 18:15 да мактабнинг 8-«И» синф ўқувчиси А.А. муассаса ҳовлисидаги спорт майдонидан чиқиб кетаётганида аҳволи ёмонлашиб, ҳушидан кетган.
«Шу вақтнинг ўзида мактаб қоровули томонидан тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилинган. Тез ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган кардиология марказига олиб кетилган. Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази шифокорлари томонидан ёрдам кўрсатилганига қарамай А.А. ўзига келмаган ва вафот этган», – дейилади бошқарма изоҳида.
ММТБ расмий муносабатида ўқувчини ток урмагани ва мазкур ҳудудда ҳеч қандай электр токи кабели узилган ҳолат кузатилмагани ҳамда мактаб стадиони ва унинг атрофида электр энергия узаткичлари борлиги аниқланмаганини ёзиб ўтган. Бироқ ҳозирда хабардан мазкур жумлалар олиб ташлаб, таҳрирлаб қўйилган.
Бошқарма ҳозирда ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини билдирган.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
10:09 / 07.11.2024
683 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
11:34 / 06.11.2024