Тошкент шаҳрида 1 декабрдан бошлаб йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларда қоидабузарликларни қайд этувчи махсус камералар ишга тушди, деб хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Камералар махсус ажратилган йўлакда («А» ҳарфи чизилган) сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини қайд этади. Қоидани бузганларга нисбатан белгиланган тартибда автоматик равишда жарима қўлланилиши бошланган.

Транспорт вазирлигига кўра,  2023 йилда Тошкент шаҳрида автобуслар учун 48,2 км алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилган. Белгиланган алоҳида йўлакларда бир кунда 16 минг автобус қатнови амалга оширилиб, уларда қарийб 600 минг йўловчи ташилмоқда.

Ишламаётган камералар ва қоғозда қолаётган автотураргоҳлар. Масъуллар нима дейди?