Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Қутқарувчилар омон қолган 3 кишини ҳам топган.
Индонезиянинг Суматра ороли ғарбидаги Марапи вулқони (баландлиги 2891 метр) уйғониши оқибатида 11 киши вафот этди, офат ҳудудида бўлган 12 киши эса бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Хавфсизлик нуқтаи назаридан уларни қидириш ишлари вақтинча тўхтатилган.
«Қидирувни ҳозирда давом эттириш жуда хавфли», — дейди қутқарув гуруҳи вакили Жоди Ҳаравян.
Марапи вулқонининг отилиши 3 декабр куни тушдан сўнг содир бўлди. Маълумотларга кўра, вулқон ҳудудида 75 киши бўлган. Улардан 49 нафари эвакуация қилинган. Уларнинг кўпчилиги куйиш тан жароҳатини олган.
Вулқоннинг кули 3 км баландликка қадар етган ва бир неча қишлоқларни қоплаб олган. Ҳукумат бунинг ортидан 2-даражали огоҳлантириш ҳақида эълон қилди ва аҳолини вулқондан 3 км узоқликда бўлиши кераклигини буюрди.
Марапи — Суматра оролидаги энг фаол вулқонлардан бири. Унинг 1979 йил апрелидаги «уйғониши» сабаб 60 киши ҳаётдан кўз юмган.
18 минг катта-кичик ороллардан ташкил топган Индонезия архипелаги Тинч океанининг вулқонли олов ҳалқаси номи билан танилган сейсмик фаол ҳудудда жойлашган. Ҳозирда Индонезияда 127 та фаол ҳолатдаги вулқонлар мавжуд.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026