3 декабрда Дубайда ўтаётган халқаро иқлим саммитининг 4-куни якунланди. Саммитнинг асосий мавзуси соғлиқ ва иқлим ўзгариши ўртасидаги боғлиқликка қаратилди. Бунда тропик касалликларнинг тарқалишига сабаб бўладиган иссиқдан ноқулай иқлим келтириб чиқарадиган зарарларгача муҳокама қилинди.

Иқлим ўзгариши ўлимга сабаб бўлишига ишончимиз комил бўлиши учун иқлим ўзгариши ўлимга олиб келади деган гувоҳнома бўлиши шарт эмас”, – деди ЖССТнинг иқлим ва саломатлик бўлими бошлиғи Диармид Кемпбелл-Лендрум.

ЖССТнинг иқлим ва саломатлик бўлими бошлиғи Диармид Кемпбелл-Лендрум

Янги декларация қабул қилинади

70га яқин давлат ва 39та ташкилот уруш ва глобал исиш ҳалокатга олиб келган жойлар учун иқлимга мослашишга қаратилган молиявий ёрдам пакети бўйича декларацияни қўллаб-қувватлади. "Иқлим, Ишонч, Соғлиқ ва Тинчлик декларацияси" деб номланган ҳужжат иқлимга мослашиш учун молиявий кўмак ва чидамлиликни оширишни мақсад қилади.

Камбағал давлатларга товон, йўқотилган имконият ва янги мажбуриятлар — COP27 якунлари

Камбағал давлатларга бой давлатлардан пул олиб берилади – COP28 конференциясидан нималар кутиляпти?

International Alert ташкилотининг ижрочи директори Ник Хейли бу декларацияни “тўғри йўналишдаги катта қадам” деб айтиб, COP29’да уруш ва иқлим ўзгариши кўпроқ муҳокамалар қилиш кераклиги ва бу глобал иқлим бўйича музокараларнинг ажралмас қисми бўлиши кераклигини айтди.

International Alert ташкилотининг ижрочи директори Ник Хейли

Ноқулай об-ҳаводан аҳолини эрта огоҳлантириш тизими

БМТ маълумотига кўра, фавқулодда об-ҳаводан эрта огоҳлантириш тизимидан 2015 йилдагига қараганда 2 баробар кўпроқ мамлакат фойдаланяпти. 2023 йил март ойи ҳолатига кўра, дунёда 101 ҳудудда эрта огоҳлантириш тизими бор ва бу ўтган йилгидан 6 тага кўп. Саммит давомида бу тизим учун Швеция 5,3 миллион евро, Дания 5,4 миллион евро ва Франция 8 миллион евро ажратишини эълон қилди.