3 декабр куни Тошкентда AIQAR брендининг биринчи расмий дилерлик маркази очилди. Автосалонда Хитойнинг AIQAR компанияси ишлаб чиқарган автомобил ва электромобиллар сотуви бошланди.

Очилиш маросимида AIQAR брендига тегишли eQ7, Arrizo E автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу бренднинг илк харидорларига 1000$ лик ваучер сертификатлари топширилди.

Айни пайтда автосалон AIQAR компаниясининг eQ7 кроссовери ва ҳамёнбоп Arrizo E сўнгги авлод электромобилларини харидорларга тақдим этмоқда. Ушбу моделлар бир қувватлашда 512 км ва 405 км масофани босиб ўтишга мўлжалланган.

Компания 24 йилдан буён автомобил бозорида харидоргир бўлган кенг турдаги электромобиллар ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариб, уларни муваффақиятли тарзда 660 мингдан зиёд мижозларга етказиб берган. Хитойнинг Wuhu провинциясида ва бошқа ҳудудларида жойлашган AIQAR заводлари нафақат автомобиллар, балки барча эҳтиёт қисмларни етказиб беради. Тошкентда очилган янги автосалонда сервис ходимлари учун тўғридан тўғри Хитойнинг ўзида малака ошириб келиш имконияти яратилган. Бу эса сифатли сервис хизматини, мижозлар учун қулайликни таъминлайди.  

AIQAR бу - сўнгги авлод янги энергия манбалари бўйича автомобиллар  ишлаб чиқарувчи ва уларнинг сотувлари билан шуғулланувчи 24 йиллик изланишлар, илмий тадқиқотлар ва тажрибага эга компания ҳисобланади.

2012 йилда Хитойдаги биринчи Хитой-Британия қўшма корхонаси – Jaguar, Land Rover Motors ташкил этилган эди. Jaguar, Land Rover Motors билан биргаликда Хитойнинг алюминий асосидаги биринчи енгил платформали автомобиллари дунёга келди ва Хитойнинг автомобил саноатида фан ва технология тараққиёти учун бериладиган биринчи махсус мукофотини ҳам қўлга киритди. AIQAR компанияси очилиши ва ривожланишига ҳам мазкур ҳамкорлик асос бўлди. Чунки AIQAR электромобиллари ана шу технология – алюминий асосидаги енгил платформали автомобиллар саналади.