Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси учун биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилади
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Янги Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳасини молиялаштириш назарда тутилган қарорни тасдиқлади.
Маҳаллий кенгашнинг 2023 йил 4 декабрдаги қарори билан депутатлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан қатор тадбирларга маблағ ажратишни тасдиқлаган. Улар орасида Янги Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси ҳам бор.
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқовнинг жорий йил 10 июлдаги қарорида ҳокимлик ва “ToshkentboshplanLITI” ДУК ўртасида тўғридан тўғри шартнома тузилгани айтилади. Шартномага кўра биринчи босқичда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 40 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган. Ҳужжат билан Тошкент шаҳрининг янги бош режаси “Янги Тошкент” лойиҳасини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб пойтхат ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси белгиланган.
5 сентябр куни Янги Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси президентга тақдим этилган, янги шаҳарни ҳозирги Тошкент билан муваффақиятли бирлаштиргани учун Буюк Британиянинг Cross Works архитектура компанияси таклиф этган лойиҳа танлаб олинганди.
Мавзуга оид
11:00 / 17.06.2026
Янги Тошкент мегаполиси ва транспорт коридорлари инвесторларга тақдим этилди
21:26 / 24.03.2026
Янги Тошкентда “Буюк Ипак йўли” мажмуаси қурилади
20:12 / 24.03.2026
Янги Тошкентда сувни 232 метр баландликка отадиган супер фаввора қурилади
19:13 / 24.03.2026