Янги Тошкентда барпо этилган мусиқали фаввора иккита йўналишда Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

Хабар қилинишича, у “Очиқ майдондаги энг баланд мусиқали фаввора” деб эътироф этилган — 232,69 метр. Аввалги жаҳон рекорди 204,7 метрга тенг эди.
Шунингдек, “Энг катта айлана шаклидаги сув экранига проекция” — 2 617,23 квадрат метр (аввалги рекорд 2 400 квадрат метр) натижа билан яна бир рекорд қайд этилган.
Жаҳон рекордлари қайд этилган сертификатларни Guinness World Records ташкилотининг расмий ҳаками Мегги Луо топширган.










