Азиз Воитов қамоққа олинди
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири коррупциявий жиноятларни содир этганликда гумонланиб тергов қилинмоқда. У жиноят иши доирасида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Фото: Kun.uz
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қўлга олинган. Kun.uz манбасига кўра, у иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда.
Азиз Воитов 1980 йилда туғилган, Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган (2001) ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган (2010).
Азиз Воитов муқаддам «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган. 2020 йил мартидан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг (ўша вақтда Сардор Умрзоқов) биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган, 2022 йил августида қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланган, 2023 йил ёзида Сардор Умрзоқов президент администрацияси раҳбарлигидан кетиши ортидан 2023 йил октябр ойида вазирлик раҳбарлигидан олинганди.
UPD. Олий суд матбуот хизмати Азиз Воитов қамоққа олинганини тасдиқлади. Собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси 2-қисми “а” бандида (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш оқибатида жуда кўп миқдорда зарар етказиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади
Жаҳон | 23:35
-
7 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:10
-
ТДТУ негизида янги Tashkent Tech техника университети ташкил этилади
Ўзбекистон | 23:07
-
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади
Жаҳон | 23:06
Мавзуга оид

23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди

13:20 / 13.03.2025
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди

11:44 / 05.03.2025
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди

11:30 / 05.03.2025