Beeline Uzbekistan Astrum IT Academy’да “Киберхавфсизлик бўйича мутахассис” курсида 50 нафар талабани ўқитишга ҳомийлик қилди. 20-декабр куни компаниянинг бош офисида мутахассисларга Киберхавфсизлик Илмий ассоциацияси (SCSA)дан сертификатлар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистон телекоммуникация соҳасининг йирик хорижий инвесторлари ва солиқ тўловчиларидан бири бўлган Beeline Uzbekistan “Киберхавфсизлик бўйича мутахассис” курси бўйича малака ошириш учун 1,2 миллиард сўмлик 50 та грант ажратди. Бу қадам digital-операторнинг IT соҳасида кадрларни ривожлантириш ва Ўзбекистонда рақамли хавфсизликни тарғиб қилиш бўйича стратегик ташаббусига урғу беради.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган иқтидорли талабалар 2 ойлик курсни тамомлади, унда киберхавфсизликнинг долзарб мавзулари, жумладан, ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш, ташқи ҳужумларга қарши курашиш усуллари ва Python’да дастурлаш каби мавзулар ўрганилди.

“Курс қизиқарли ва янги билимларга бой бўлди, лекин мен учун Kali Linux билан ишлаш ҳақиқий чақирувга айланди. Касбим бўйича мен юристман, лекин киберхавфсизлик ҳозирда ҳатто ҳуқуқшунослик соҳасида ҳам муҳим. Мен танловдан муваффақиятли ўтдим ва ўз касбим бўйича киберхавфсизлик соҳасидаги билимларни жорий этишда давом этишимга ишончим комил”, — дея улашади фарғоналик Назирахон Иброҳимова.

Нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда биринчи ва йирик IT академияси – Astrum IT Academy томонидан ташкил этилган таълим жараёни «Киберхавфсизлик бўйича илмий ассоциация» (SCSA) ва Ўзбекистон Республикаси Киберхавфсизлик маркази билан ҳамкорликда онлайн режимда ўтказилди ва барча битирувчиларга халқаро сертификатлар топширилиши билан якунланди. Ўқиш натижаларига кўра беш нафар энг юқори натижаларга эришган талаба кейинчалик Beeline Uzbekistan’да амалиёт ўташ учун ҳам кўриб чиқилади.

 «Ажойиб курс! 2 ой ичида шунча материални сиғдириб бўлмайди деб ўйлагандим! Киберхавфсизлик бўйича тажрибага эга бўлганимга қарамай, мен кўп нарсаларни ўргандим. Мен учун энг қизиқарлиси Сергей Симоновнинг дарслари бўлди, ахлоқий хакерлик курси эса менга энг қийини бўлиб туюлди. Ишончим комилки, мен келажакда IT ва киберхавфсизлик соҳасида ривожланаман»,дейди тошкентлик Арслан Битанов.