Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Эрон элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда икки томонлама кун тартибидаги долзарб мавзулар, жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг жорий масалаларини ҳал этиш учун амалий алоқаларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ҳам кўриб чиқилди.