Ўзбекистон | 11:05 / 29.12.2023
11968
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади

2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари ва тиркамаларга табақалаштирилган йиллик йиғим жорий этилади. Маблағлар автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига йўналтирилади.

Фото: Kun.uz

2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамалари учун табақалаштирилган йиллик 1,7-3,4 млн сўм (БҲМ 5-10  баравари) миқдорда «йўл йиғими» жорий этилади. Бу 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда белгиланган.

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобил йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғим Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ундирилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур йиғим жорий этилиши натижасида 63 млрд сўм маблағлар умумфойдаланишдаги йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш учун йўналтирилади.

Республикада юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ 30 080  та транспорт воситалари ва тиркамалар мавжуд.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид