Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудияда Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб этиш масаласи муҳокама қилинди
Саудия Арабистонининг оммабоп An-Nahar News электрон газетасида «Ўзбекистон ва Саудия Арабистони меҳнат соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди.
«Дунё» хабарига кўра, унда Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ва Саудия Арабистони инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазири Аҳмад бин Сулаймон ал-Рожҳий ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижалари қаламга олинган.
«Учрашувда ижтимоий масалалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Саудия Арабистонининг турли тармоқларига Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Вазирлар, шунингдек, ишчилар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш бўйича фикр алмашди», - дейилади мақолада.
Нашрда, шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги дипломатик муносабатлар узоқ тарихга эгалиги алоҳида қайд этилган.
«Саудия Арабистони биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган. Икки томонлама муносабатлар ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ва турли масалалар бўйича яқиндан маслаҳатлашиш тажрибаси билан ажралиб туради. Икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда иқтисодий ҳамкорлик муҳим рол ўйнайди», - деб ёзган An-Nahar News.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026