Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Қозоғистон элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини кўриб чиқди.
Шунингдек, жорий йилда икки ва кўп томонлама шаклларда ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирларнинг жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.















