Ўзбекистон | 11:28 / 10.01.2024
4522
1 дақиқада ўқилади

Президент администрацияси ходими ТИВ ҳузуридаги марказга раҳбар бўлди

ТИВ ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига янги раҳбар тайинланди.

Фото: Дунё АА

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига Санжар Валиев раҳбарлик қилади, деб хабар бермоқда «Дунё».

48 ёшли Санжар Валиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти администрациясининг Ташқи алоқалар хизматида ишлаб келган. 

Шунингдек, узоқ йиллар давомида Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, шунингдек, мамлакатимиздаги бошқа таҳлил марказларида ташқи сиёсат масалалари бўйича тадқиқот ишларини олиб борган.

У немис ва инглиз тилларини билади.

Санжар Валиев 2019-2023 йилларда Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига раҳбарлик қилган Дониёр Қурбонов ўрнига тайинланди.

Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази 2016 йилда ташқи сиёсат, халқаро сиёсий ва иқтисодий алоқалар соҳасида кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориш мақсадида ташкил этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид