Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ҲАМАС ҳаракатини молиялаштириб келган – Боррел
Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Жозеп Боррел Исроилни ўз рақибини қўллаб-қувватлаб келганликда айблади.
Исроил давлати Фаластин маъмуриятини заифлаштириш мақсадида ҲАМАС ҳаракатини яратиш жараёнини молиялаштирган. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Жозеп Боррел баёнот берди. Унинг сўзларини Times of Israel келтирди.
«Исроил ҳукумати ФАТҲ етакчилигидаги Фаластин маъмуриятини заифлаштириш мақсадида ҲАМАС ҳаракатини молиялаштирган», деди Боррел Валядолид университетида қилган чиқишида. Сиёсатчи бундай молиялаштириш тафсилотларига аниқлик киритмади.
Нашрнинг қайд этишича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўзининг сиёсий рақиблари ва айрим оммавий ахборот воситаларининг ўз ҳукумати узоқ йиллар давомида Ғазо секторида ҲАМАС ҳаракатини фаол қўллаб-қувватлаб келгани ҳақидаги айбловларини рад этади.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026