Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилда 765 та кўп қаватли уйда қуёш панеллари ўрнатилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
2023 йил 1 майдан бошлаб янги кўп қаватли уйлар қурилишини лойиҳалаштиришда уларнинг томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинган.
2024 йилда 765 та кўп қаватли уйларда умумий қуввати 15,3 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилади.
Божхона қўмитасига 2024 йил 1 февралга қадар «Яшил энергия» ахборот тизимини тўлиқ функционал режимида ишга тушириш ва белгиланган тартибда Энергетика вазирлигига ўтказишни таъминлаш топширилди.
Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга тўлашни фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлаш белгиланган.
2024 йил 1 мартдан бошлаб техник ҳужжатларида ёки маркировкасида қуёш элементларининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи «А», «Б», «C» ва «Т» тегишли синфи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган қуёш панелларини четдан олиб кириш тақиқланади.
Мавзуга оид
21:33 / 12.06.2025
Тарихда биринчи марта Қуёшнинг жанубий қутби суратга олинди
13:57 / 07.04.2025
Малайзия Ўзбекистонда йирик қуёш электр станцияларини қуришга инвестиция киритади
09:51 / 09.01.2025
2025 йилда 35 мингта хонадонда кичик қуёш панеллари ўрнатилади
10:16 / 08.11.2024