Шунингдек, ҳиндистонлик судланувчи ундан Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариевга қарши кўрсатма бериш сўралгани, “Бизга сен эмас, Сардор ва унинг оиласи керак”, дейишганини билдирди.
Суд С.Р.П.нинг унга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар амалга оширилгани тўғрисидаги кўрсатувларидан сўнг ажрим чиқариб, судланувчининг соғлиғи ҳолати юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланди.
Экспертиза ўтказиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали экспертлари зиммасига юклатилди.
Суд тиббий экспертизаси 2024 йилнинг 30 январь куни ўтказилади.
Суд 2 февралга қадар танаффус эълон қилди.










