Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Статистика агентлиги 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражасини таҳлил қилди.
Агентлик томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, 2023 йил давомида мамлакатда камбағаллик даражаси 3,1 фоизга камайиб, йил якунида 11,0 фоизни ташкил этган.
“Жараён Жаҳон банки экспертлари томонидан текширилди”, – дея маълум қилди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги.
“Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилди. Сирдарё (19,5 фоиздан 13,8 фоизгача), Андижон (17,4 фоиздан 11,9 фоизгача) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (19,9 фоиздан 13,7 фоизгача) сезиларли даражада қисқарган.
Минимал ўзгаришлар Тошкент шаҳри (8,5 фоиздан 7,9 фоизгача) ва Бухоро (11.9 фоиздан 11,8 фоизгача), Қашқадарё (12,7 фоиздан 11,5 фоизгача) вилоятларида аниқланган”, – дейилади вазирлик хабарида. Қолган ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар келтирилмаган.
Қайд этиш лозим, куни кеча жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2024 йилги давлат дастури лойиҳасида бу йил “камбағаллик даражасини 12 фоиздан 10 фоизга камайтириш” кўзда тутилган.

Маълумот учун, ўтган йили расмий камбағаллик чегараси йилнинг биринчи ярмида ойига 498 минг сўм, иккинчи ярмида 568 минг сўм бўлганди. 2024 йил январида бу чегара 621 минг сўм деб белгиланди.
Аввалроқ, Статистика агентлигининг аҳоли даромадлари ҳақидаги йиллик ҳисоботидан, ўтган йили аҳоли жон бошига реал даромадлар ўсиши секинлашгани
















