«Ўзгидромет» 19–21 феврал кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 19–20 феврал кунлари кечаси –11...–16 даража, 21 февралда –7...–12 даража, 19 феврал куни кундузи 0...–5 даража, 20–21 феврал кунлари 0...+5 даражагача кўтарилади; Устюртда 19–20 феврал кунлари –15...–20 даража, 21 февралда –10...–15 даража, 19 феврал куни кундузи –3...–8 даража, 20–21 феврал кунлари 0...–5 даражагача тушади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 19–20 феврал кунлари йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, 19–20 феврал кунлари кундузи –3...+2 даража, 21 февралда +1...+6 даража бўлади. Навоий вилояти шимолида 19 феврал куни кечаси 0...–5 даража, 20–21 феврал кунлари кундузи 0...+5 даражагача кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 19 февралда баъзи жойларда қор ёғади. 20 февралда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 21 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. 19–20 февралда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, 19 февралда кундузи –3...+2 даража, 20–21 феврал кунлари кундузи 0...+5 даражагача кўтарилади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 19 февралда баъзи жойларда қор ёғади. 20–21 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 19–20 феврал кунлари йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, 19 февралда кундузи –3...+2 даража, 20–21 феврал кунлари кундузи +3...+8 даражагача кўтарилади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 19 февралда баъзи жойларда қор ёғади. 20–21 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 19–20 феврал кунлари йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, 19 февралда кундузи 0...+5 даража; 20–21 феврал кунлари кундузи +5...+10 даражагача кўтарилади.
















