Россияда ва хорижда 16 феврал куни Ямало-Ненецк округидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида вафот этган сиёсатчи Алексей Навалний хотираси учун акциялар бошланди. Россияликлар асосан сиёсий қатағонлар қурбонлари учун ўрнатилган ёдгорликлар олдига гуллар олиб келишди. Айрим шаҳарлардаги ёдгорликлар олдида полиция навбатчиликда турди: Уляновскда фуқаро кийимидаги ходимлар қўйилган гулларни олиб ташлаш ва акция иштирокчиларини суратга тушириш билан машғул бўлишди, Новосибирскда полициячилар «миналаштирилгани» ҳақидаги хабар билан ҳудудни ўраб олишди.
Сўнгги маълумотларга кўра, бутун Россия бўйлаб Навалний хотирасига уюштирилган акцияларда 110 киши қўлга олинган, шундан энг кўп қисми Санкт-Петербургда, бу шаҳардаги полиция бўлимларига 69 киши олиб келинган.
Шу куни дунёнинг бошқа кўплаб шаҳарларида ҳам, Перу пойтахти Лимадан тортиб, Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ҳам сиёсатчини хотирлашди, ғарб шаҳарларидаги Россия элчихоналари олдига плакатлар ва гуллар келтиришди.
АҚШ

John Lamparski / Getty Images

Adam Gray / Getty Images / AFP / Scanpix / LETA

Brendan Smialowski / AFP / Scanpix / LETA

Daniel SLIM / AFP / Scanpix / LETA

Аргентина

































































