Зеленский: Россия Украинага ёрдамнинг кечикишидан фойдаланмоқда
Володимир Зеленский Украина қўшинларининг Купянск яқинидаги позицияларига ташриф буюрди. Унинг сўзларига кўра, фронтнинг айрим ҳудудларида вазият жуда оғир. Шу билан бирга, Россия Федерацияси Украина қуролли кучларига ёрдам кўрсатишдаги кечикишлардан фойдаланмоқда, деди президент.
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг айтишича, Россия қўшинлари Украинага ёрдам кўрсатишдаги кечикишдан фойдаланиб, кўп сонли захираларни фронтга олиб келмоқда. «Ҳозирда фронтнинг бир қанча қисмларида, аниқроғи Россия қўшинлари максимал захиралари тўпланган жойларда вазият жуда оғир», деди Украина давлати раҳбари 19 феврал, душанба куни Украина қуролли кучларининг Харкив вилояти Купянск йўналишидаги позицияларига ташриф буюрганидан сўнг ватандошларига қилган видеомурожаатида.
«Улар Украинага ёрдам беришдаги кечикишлардан фойдаланмоқда ва бу жуда аниқ нарсалар: артиллерия етишмаслиги, ҳаво ҳужумидан мудофаа зарурати ва қуроллар», - деди Зеленский ҳамда Киев ҳамкорлар билан «қўллаб-қувватлашни тиклаш ва кенгайтириш устида» қаттиқ ишлаётганини қўшимча қилди.
Зеленский барча украиналикларга ва қурол-яроғ, снарядлар, дронлар ҳамда электрон уруш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган компанияларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Украина президенти девони матбуот хизмати хабар беришича, Зеленский Купянскни ҳимоя қилиш бўйича жанговар топшириқларни бажарувчи княз Буюк Роман номидаги 14-алоҳида механизациялашган бригаданинг батальон қўмондонлик пунктига ташриф буюрган.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024