Украина Россиянинг А-50 самолётини уриб туширганини эълон қилди
Россиянинг А-50 разведка самолёти Азов денгизи узра уриб туширилди, дея хабар беради Украина ҳаво кучлари. Краснодар ўлкасида «учиш аппарати» ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилди.

Фото: Wikipedia
Украина ҳарбийлари Азов денгизи узра Россиянинг «Баян» чақирув белгисига эга А-50 узоқ радиолокацион аниқлаш ва бошқариш самолётини уриб туширди. Бу ҳақда 23 феврал, жума куни Украина ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук Telegram’да ёзди.
«Бош разведка бошқармаси ва натижани таъминлаган барчага раҳмат», деб таъкидлаб ўтди у ҳамда самолётнинг йўқ қилиниши тахмин қилинган лаҳза видеосини жойлаштирди. Шу билан бирга, Кремлга яқин ҳарбий блогерлар Россиянинг А-50 самолёти Краснодар ўлкасида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берди. «А-50. Яна. Бу самолётларнинг ресурси деярли қайта тикланмайди. Экипаж - алоҳида масала. Энг юқори мутахассислар», - дейилади «Два майора» Telegram-каналида.
Йил бошидан бери иккинчи А-50 уриб туширилди
Россияда бир қатор блогерлар Россия ҳаво мудофаасидан «дўстона олов» очилгани бўйича версияни илгари сурди. Ушбу версияни Мариупол мэрининг маслаҳатчиси Петр Андрюшченко рад этди. Унинг сўзларига кўра, самолёт «Мариупол қаршилиги» маълумоти ёрдамида уриб туширилган. Андрюшченконинг сўзларига кўра, бу А-50 Украинага ҳужумларни, шу жумладан 7 февралдаги оммавий ҳужумни мувофиқлаштирган.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча вазиятга изоҳ бермади. Краснодар ўлкаси тезкор штабининг хабар беришича, Трудовая Армения хутори яқинида «учар аппарат» қулаган.
А-50 - узоқ масофали радиолокацион аниқлаш ва бошқариш самолёти, у разведка ўтказишга қодир ҳамда ҳаво, қуруқлик ва денгизда нишонга олишда қирувчи ва зарба берувчи самолётларни бошқариш учун ишлатилади, шунингдек, ҳаво қўмондонлик пункти сифатида хизмат қилади. Россия Федерациясида улардан тўққизтаси бор эди. Январ ойида Украина қуролли кучлари Азов денгизи узра биттасини уриб туширгани, 2023 йил февралида Беларусда яна бир А-50 самолёти «партизанлар» томонидан шикастлангани хабар қилинган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жаҳон банки Ўзбекистонга электр тармоқлари модернизацияси учун 100 млн доллар ажратади
Ўзбекистон | 11:18
-
Суд Трампнинг мигрантларни чиқариб юбориш режасини рад этди
Жаҳон | 11:04
-
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори тайинланди
Ўзбекистон | 10:37
-
АҚШнинг Киевдаги собиқ элчиси: Трампнинг Украинага босими туфайли кетдим
Жаҳон | 10:11
Мавзуга оид

09:43
Россия ва Украина Истанбулда асирларни алмашиш борасида келишиб олди

08:51
Мерц: Истанбулдаги музокаралар - «биринчи ижобий сигнал»

00:06
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди

20:58 / 16.05.2025