Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, таниқли киноактёр, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.
Киноактёр “Омад”, “Сўнгги лаҳза”, “Ҳижрон”, “Назар”, “Йигит йиғламасин”, “Алданган кўнгил”, “Меҳр” каби кўплаб бадиий филмлар ва бир қанча миллий телесериалларда роллар ижро этган.
Ижодкор Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедрасида талаба ёшларга таълим бериб келаётганди.
“Драматургияда дард борми, актёрга ҳам ижро этиш учун имкон бор. Қанчалик режиссёр ҳаракат қилмасин, драматургия яхши бўлмаса, фойдаси йўқ. Шунинг учун ҳам драматургия ҳозирги кундаги асосий муаммолардан. Баъзи актёрлар яхши асар ёзилгунча ўтиб кетиши ҳам мумкин”, деганди Абдуманнон Убайдуллаев Kun.uz’га берган интервюсида.











