Элчи Ўзбекистонга қайтишдан аввал Латвия Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) протоколи раҳбари Раймондс Янсонс, Литва ТИВ департаменти директори Дариус Латкаусуас ва Эстония ТИВ бош котиби Йонатан Всевиов билан сўнгги учрашувларини ўтказди. 

Мулоқотлар чоғида элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги самарали фаолияти юқори баҳоланди. 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 47 ёшли битирувчиси Қадамбой Султонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финландиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган.