Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида яшовчи аёл ижтимоий тармоқда эри билан уришиб, унга болаларини қийнагани тасвирланган видеони юборгани аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
Қайд қилинишича, аёл шаръий никоҳдаги эри билан ижтимоий тармоқда уришиб қолган. Сўнгра, жаҳл устида болаларини уриб, уларга руҳий тазйиқ ўтказиб, ҳақорат қилган. Буни видеотасвирга олиб, эрига юборган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
















